«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 23-туридан ўрин олган «Арсенал» билан ўйиндан (1:3) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Арсенал»ни табриклайман. Бугун етарлича яхши эмасдик. Ўйин 1:1 ҳолатида узоқ давом этишини истагандим.
Қайтиш йўлини топдик. Дарвозага аниқ зарба йўллай олмадик, аммо гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда имкониятлар бўлди, аммо тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи гол йигитларимиз ҳам одам эканлигини кўрсатади. Ва бугун биз ҳақиқатан ҳам оддий одамлар эдик.
Рақиб бир нечта гол урди ва биздан кўп жиҳатдан яхшироқ кўринди. Яхшироқ ўйнашимиз керак, бу аниқ.
Конатенинг четлатилиши адолатданми? Ишончим комил эмас. Аммо у билан ҳам дарвозага биргина зарба бериб, 1:2 ҳисобида ютқаздик», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.