05.02.2024 22:24
2625
Теглар
Игнатий Нестеров дарвозабонлар мактабига асос солди

Бугунги кунда футболимизда юқори маҳоратли дарвозабонлар етишмаслиги кузатилмоқда. Муҳим учрашувларда бир қанча дарвозабонларимиз хатога йўл қўйиши ҳолатлари учраб турибди, дея ёзади ЎФА матбуот хизмати.

Шу сабабли юртимиз ва халқаро майдонда юқори натижалар қайд этган футболимиз афсоналарининг ёш авлод билан ўз тажрибаларини ўртоқлашиши муҳим.

Футболимиз тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири Игнатий Нестеров Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда дарвозабонлар учун маҳорат мактаби ташкил этди.

ЎФА хабарига кўра, машғулотларда 8 ёшдан бошлаб ёш тарбияланувчилар иштирок этмоқда. Тажрибали посбонлар томонидан болаларга дарвозабонлар учун зарур бўлган кўникмалар берилмоқда. Тўп билан ишлаш, тўғри позиция танлаш, реакция ва бирга бир вазиятларда ҳаракатланиш бўйича мунтазам тавсиялар бериб борилади.

Маълумот учун, Игнатий Нестеров Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 5 марта Осиё кубогида иштирок этиб, бу борада қитъа рекордчиси саналади. У ўтган мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар