05.02.2024 12:39
1386
Артета: «Эҳтимол, «Ливерпул» — Европанинг энг яхши жамоаси. Муҳим ғалабага эришиб, пойгага қайтдик»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 23-туридан ўрин олган «Ливерпул»га қарши баҳсдан (3:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Айниқса, биринчи бўлимдаги ўйинимиз ва яратган имкониятларимизни ҳисобга олсак, бундай тўп ўтказиб юбориш аламли бўлди. Лекин ачиниш эмас, муносабат билдиришимиз керак эди. Сабрли бўлишимиз керак эди, рақиб бўш ҳудудларга ҳужум қиларди. 

«Ливерпул» таркибини ўзгартирди ва биз ўйинчини марказга кўчиришга мажбур бўлдик. Қийин вазиятларда омон қолиш муҳим. Имкониятлар пайдо бўлганда совуққон ҳаракат қилдик ва муҳим ғалабага эришдик.

Эҳтимол, «Ливерпул» — ҳозир Европанинг энг яхши жамоаси. Биз узоқ йўлни босиб ўтдик ва энди барқарорлик керак. Рақиб эса 6-7 йилдан бери шу даражада ўйнамоқда.

Бу ғалаба бизга туртки беради, яна пойгага қайтдик — бу яхши», — деди «тўпчилар» устози Sky Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар