05.02.2024 13:57
1739
Анчелотти: «Реал» ғалабага лойиқ эди, аммо сўнгги дақиқаларда омадимиз келмади»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 23-туридан ўрин олган «Атлетико» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйлайманки, биз томондан жуда яхши ўйин бўлди. Ўйинни яхши назорат қилдик, аммо сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик ва бунда омадимиз келмади.

Ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Сўнгги дақиқаларда кўп ўйинларда ғалаба қозондик, шунинг учун ўзимизни ҳеч нарсада айблай олмаймиз. Чемпионатда пешқадамлик қилишда давом этамиз.

Хавотир олманг — бизда жуда яхши жамоа бор. Жуда яхши футбол кўрсатамиз, бу менда келажакка ишонч бағишлайди. 

Ҳа, натижадан норозимиз, чунки ғалабага лойиқ эдик. Жамоа бор кучини берди. Мен ҳамманинг хизматини таъкидлайман. Ҳамманинг фидойилигидан жуда мамнунман. Жамоада маҳорат ва фидойилик бўлса, муваффақиятга эришиш осонроқ бўлади», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар