04.02.2024 12:26
3231
Теглар
«Жирона» бош мураббийи ва 2 футболчиси дисквалификация сабаб «Реал» билан ўйинни ўтказиб юборади

«Жирона» устози «Реал» билан ўйинда жамоани бошқара олмайди.

Каталония клуби Испания чемпионатининг 23-турида «Реал Сосиедад» билан дуранг ўйнади (0:0).

89-дақиқада «Жирона» бош мураббийи Мишел Санчес тўғридан тўғри қизил карточка олди — у ҳакамлар қарорларидан норозилигини фаол тарзда билдирганди. Хесус Хил Мансано эса мураббийни четлатди. 

Дисквалификация туфайли Санчес жамоасининг Ла Лигадаги навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади — 10 феврал куни сафарда «Реал»га қарши. 

Яримҳимоячи Янхел Эррера ва ҳимоячи Дэйли Блинд ҳам автоматик дисквалификацияларга учрашди — футболчилар сариқ карточка олишди ва бу улар учун Ла Лигадаги 5-огоҳлантириш бўлди. 

«Жирона» 23 ўйиндан сўнг 56 очко билан жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Реал» 22 турдан кейин 57 очкога эга.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар