Юрген Клопп «Ливерпул»нинг АПЛда чемпионлик курашидаги иштироки ҳақида гапирди.
«Ўйлайманки, сўнгги бир неча йил ичида «Ман Сити»га яқин бўлишни истасак, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз кераклигин тушундик. Бу лигада «Сити» устунлик қиладиган давр бор. Улар ўзларининг энг яхши мавсумларини ўтказмаяпти деб ўйлашлари мумкин, аммо жамоа юқорида.
Биз мавсумни жуда яхши ўтказяпмиз, «Сити» эса ўртача мавсум ўтказмоқда ва шунда ҳам биздан атиги 2 очко ортда қолмоқда. Жуда қизиқ. Вазиятни қабул қилиб, энг яхши мавсумни ўтказишга ҳаракат қиламиз. Улар билан тўқнашганда, ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Бошқа ўйинларда уларга таъсир қила олмаймиз.
Агар «Арсенал» бизни мағлуб этса, улар ҳам курашда бўлади. Агар бундай бўлмаса, бу нимани англатишини билмайман. Олдинда жуда кўп ўйинлар бор. Ютқазишингиз, шунингдек, кутилмаган лаҳзаларда асосий ўйинчиларни йўқотишингиз мумкин.
Мавсумни биздан юқорида якунламоқчи бўлган ҳар бир жамоанинг ишини иложи борича қийинлаштиришга ҳаракат қиламиз. Буни қила оламизми ёки йўқ, кўрамиз. Ўзимизни синаб кўрмоқчимиз», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Бугун, 4 феврал куни АПЛнинг 23-тури доирасида «Ливерпул»(51, 1-ўрин) сафарда «Арсенал»га (46, 3-ўрин) қарши ўйнайди.