04.02.2024 13:32
3435
Теглар
Хави Рокенинг четлатилиши ҳақида: «Бизга қарши навбатдаги хато. Негрейра иши учун товон тўлаяпмиз»

Хави «Алавес» билан ўйинда (3:1) Витор Рокенинг четлатилганидан норози бўлди. 

Ла Лига 23-турининг 67-дақиқасида «Барселона» форварди «Алавес» ҳимоячиси Науэл Теналя билан тўқнашувда сариқ карточка олди, 72-дақиқада эса у ҳимоячи Рафа Мариннинг оёғини босиб олгани учун иккинчи бор огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. 

«Бу бизга қарши чиқарилган ҳакамларнинг яна бир хатоси.

Мен фақат курашишимизга рухсат беришларини сўрайман. Ортиқ ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман.

Бугун яна бир жиддий хатога йўл қўйилди. Биз Негрейра иши учун товон тўлаяпмиз. Бошқа гапирмайман, акс ҳолда мени яна «кўмасиз». Навбатдаги хато. 

Витор — тўпурар ва у бизга таркибда кенг имкониятлар беради. Унинг четлатилиши жуда адолатсиз. Апелляция берамиз»,  — деди каталонияликлар устози. 

Беллашувда Хуан Мартинес Мунуэра бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар