04.02.2024 19:52
4154
Теглар
ESPN: Мбаппе келаси ҳафтада «Реал»га ўтиш қарорини эълон қилади

Килиан Мбаппе тез орада «Реал»га ўтиш қарорини эълон қилади.

Аввалроқ франциялик ҳужумчи «ПСЖ»ни тарк этиб, мадридликлар сафига ўтишга қарор қилгани хабар берилганди. У Париж клубининг маош оширилиши бўйича таклифини ва 100 млн евро бонусни рад этди.

EPSN хабарига кўра, келаси ҳафта 25 ёшли ҳужумчи «қироллик клуби»га ўтиш қарорини маълум қилади. Франция сардорининг фикрича, ҳозир унинг фаолиятида бу ўтишни амалга ошириш учун тўғри вақт.

Қайд этилишича, «Реал» билан музокараларнинг муҳим қисмини 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этиш масаласи ташкил этади. Мбаппе ушбу турнирда Франция сафида ўйнамоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар