04.02.2024 18:05
4366
Теглар
Азар: «Индивидуал жиҳатдан фақат Месси мендан устун, Роналду ва Неймардан юқоридаман»

Эден Азарнинг фикрича, фақат Лео Месси индивидуал жиҳатдан ундан устун. 

«Индивидуал томондан, эҳтимол фақат Месси мендан яхшироқ. Леонинг «Барселона»даги ўйинларини ёқтирардим, у — тарихдаги энг буюк футболчи. Ундан тўпни ололмайсиз.

Криштиану мендан кўра кўпроқ ютуқларга эришди, лекин соф футбол нуқтайи назаридан айтсам, у мендан устун эмас. Балки, Неймар ҳам.

Мендан кучли бўлмаган футболчилар бор эди, аммо уларнинг карераси муваффақиятли бўлган. Бензема, Модрич, Кросс, Де Брюйне. Улар мендан юқорироқда. Улар футбол билан нафас олишади.

Кўпроқ нарсага эришмоқчи эдимми? Йўқ. Мутлақо йўқ. Ҳеч қачон статистика ҳақида ўйламаганман. Шунинг учун футболда эмасман. Шунчаки завқ олиш учун ўйнадим», — деди  2023 йил октябр ойида фаолиятини якунлаган «Челси» ва «Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар