04.02.2024 23:28
4394
Теглар
АПЛ. «Арсенал» «Ливерпул»нинг 15 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйиб, 2-ўринга кўтарилди

Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Арсенал» ўз майдонида «Ливерпул» устидан ғалаба қозонди. 

Артета шогирдлари устунлигида ўтган ўйинда барча голлар айнан мезбон футболчилар ҳисобига ёзилди. Сака, Мартинелли ва Троссар рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, Габриэл автогол муаллифига айланди. 

Беллашувда лондонликлар вингери Букайо Сака жароҳат олиб, алмаштирилди. 

«Тўпчилар» очколарини 49тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. 15 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топган Клопп жамоаси 51 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди, аммо 3-ўриндаги «Манчестер Сити» захирасида икки ўйин бор.

АПЛ. 23-тур

АрсеналЛиверпул 3:1

4 феврал, «Эмирейтс»

Голлар: Сака (14), Мартинелли (67), Троссар (90+2) — Габриэл (45+3, автогол).

Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко (Кивер, 46), Жоржинио, Эдегор, Райс, Ҳавертц, Мартинелли (Троссар, 74), Сака (Нелсон, 79).

Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд (Робертсон, 58), ван Дейк, Конате, Гомес (Алкантара, 85), Мак Аллистер, Жонс, Гравенберҳ (Эллиотт, 58), Жота, Диас, Гакпо (Нунес, 58).

Огоҳлантиришлар: Гомес (25), Уайт (31), Конате (55), Габриэл (57), Кивер (69), Нунес (90), Салиба (90+1), Райс (90+4), Ҳавертц (90+5). 

Четлатиш: Конате (88).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар