Симеоне «Реал» ҳақида: «Роналду кетди, Рамос ва Бензема кетди, клуб эса ўз мавқеини сақлаб қолмоқда»
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Реал»га қарши ўйин олдидан рақиб жамоанинг сўнгги йиллардаги бошқарувини юқори баҳолади.
«Реал»да жамоани ажойиб тарзда бошқариб бораётган мураббий бор. Бу клубда Флорентино Пересдек кучли президент бор ва у жаҳондаги энг яхши жамоани муваффақиятли бошқармоқда. Унинг ишидан доим ҳайратланаман.
Роналду кетди, Рамос ва Бензема кетди, клуб эса ўз мавқеини сақлаб қолмоқда. Чунки клубда ишлар тизимли тарзда ажойиб даражада йўлга қўйилган», - дейди Симеоне.
Маълумот учун, «Атлетико» 4 феврал куни «Реал» меҳмони бўлади. Ўйин соат 01:00да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар