03.02.2024 11:36
3203
Осиё кубоги-2023. Қатар – Ўзбекистон ўйинига чиқарилган чипталар сотиб бўлинди

Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги-2023 чоракфинали доирасида бугун, 3 феврал куни амалдаги чемпион Қатарга қарши майдонга тушади.

Турнир ташкилий қўмитаси расмийларидан бири Алишер Никимбаевнинг телеграм каналида маълум қилишича, «Ал-Байт» стадионида ўтадиган учрашув учун чиқарилган 61 мингта чипталарнинг барчаси сотиб бўлинган. Ўзбекистон мухлислари раиси Абдураҳмон Фозилов икки кун аввал 300та чипта олгач, кеча яна 200та чипта сўраб мурожаат қилган. Аммо рад жавобини олган. 

Маълумот учун, Қатар – Ўзбекистон учрашуви бугун соат 20:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар