Лингард «Сеул» билан икки йиллик шартнома имзолашга яқин
«Манчестер Юнайтед» клуби ва Англия миллий жамоаси собиқ футболчиси Жесси Лингард фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттириши кутилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Жесси Лингард «Сеул» клубидан икки йиллик шартномага таклиф олган. Англиялик яримҳимоячи корейс клубига ўтишга рози ва тез орада томонлар келишувни расмийлаштириши кутилмоқда.
31 ёшли футболчи «Ноттингҳем Форест»ни эркин агент сифатида тарк этиб, Саудия Арабистонининг «Ал-Иттифоқ» клубида Стивен Жеррард қўл остида машғулот ўтказаётганди. Аммо унинг бу жамоага ўтиши амалга ошмади.
Лингард бунгача «Манчестер Юнайтед», «Вест Ҳэм», «Дерби Каунти», «Брайтон» ва «Лестер» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар