03.02.2024 11:09
1131
Теглар
«Динамо» Туркияга боради

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарлик доирасида Самарқанддан Тошкентга жўнаб кетди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа 29 январ куни Абу-Дабидан Ўзбекистонга қайтгач, 3 кунлик дам олишдан кейин бугун, 2 феврал кунидан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришди. «Динамо» пойтахтда 5 кун бўлиб, 4 феврал куни Тошкентнинг «Локомотив» клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушади. 

7 феврал куни эса «Динамо» жамоаси мавсум олди иккинчи хорижий йиғинни ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетади. Икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини 21 февралгача давом этиб, «Динамо» бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар