01.02.2024 08:53
7196
Роналду «Интер Майами»га қарши ўйнамайди

Криштиану Роналду болдир мушакларидаги жароҳат сабаб Лионел Месси бошчилигидаги «Интер Майами»га қарши майдонга тушмайди.

Бу ҳақда «Ан Наср» бош мураббийи Луиш Каштру маълум қилди.

«Биз Месси ва Роналду қарама-қаршилигини кўрмаймиз. Криштиану умумий гуруҳга қайтиш учун тикланишнинг сўнгги босқичида.

Умид қиламизки, у яқин кунларда жамоа билан ишлашни бошлайди. У бўлажак ўйинда майдонга тушмайди», — деди Каштру.

«Ан Наср» бугун, 1 феврал куни «Интер Майами» билан ўртоқлик баҳсида ўйнайди. Беллашув 23:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар