01.02.2024 19:32
3572
Теглар
Осиё кубоги тарихида илк марта Марказий Осиёнинг икки жамоаси чоракфиналда иштирок этади

Осиё кубоги-2023 нимчоракфинал сўнгги ўйини доирасидаги Эрон – Сурия баҳсидан кейин барча чоракфиналчиларнинг номи маълум бўлиб улгурди.

Турнир фаворитларидан бири сифатида саналган Эрон миллий жамоаси Эктор Купер бошқарувидаги Сурия билан 120 дақиқа давом этган баҳсда 1:1 ҳисобини қайд этиб, пеналтилар сериясида 5:3 ҳисобида устун келган ҳолда 1/4 финалга йўлланма олди. Бу босқичда форслар Японияга қарши саф тортади.

Аввалроқ, чоракфиналда Тожикистон – Иордания, Австралия - Жанубий Корея, Ўзбекистон эса мезбон Қатарга қарши майдонга тушиши ойдинлашганди.

Қайд этиш жоиз, Осиё кубоги тарихида илк марта Марказий Осиёнинг икки жамоаси чоракфиналга йўлланма олди. 2019 йил Ўзбекистон ва Қирғизистон турнирнинг нимчоракфиналида иштирок этган.

Осиё кубоги-2023. 1/4 финал жуфтликлари:

2 феврал (16:30)

Тожикистон - Иордания

2 феврал (20:30)

Австралия - Жанубий Корея

3 феврал (16:30)

Эрон - Япония

3 феврал (20:30)

Қатар – Ўзбекистон.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон нимчоракфиналда Таиландни мағлуб (2:1) этган ҳолда чоракфиналга чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар