01.02.2024 11:21
3757
Манба: Моуринио «МЮ»ни бошқаришга тайёр

Жозе Моуринио «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришга тайёр.

Январ ойида «Рома»дан ишдан бўшатилган португалиялик мутахассис яқинларига Манчестер жамоасига қайтишга тайёрлигини айтган, деб ёзади Daily Mail. 

«Унинг орзуси — «МЮ»га қайтиш. Жозе ўзини у ерда «тугалланмаган иши» қолгандек ҳис қилади. Ва у ўз олдига қайтишни мақсад қилиб қўйган», — деди мураббийнинг дўстларидан бири.

Бундан ташқари Моуринио «Манчестер Юнайтед»да Жим Рэтклифф ва INEOS қўл остида ишламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Жозе 2018 йилнинг декабрида «Юнайтед»дан истеъфога чиқарилганди. У манкунианликлар билан Англия Суперкубоги, Лига Кубоги ва Европа Лигасида ғолиб чиққан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар