01.02.2024 11:51
3895
Теглар
Хави — «Осасуна» устидан ғалаба, Ферраннинг жароҳати сабаби, Роке ва Левандовски ҳақида

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 20-туридан ўрин олган «Осасуна»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жамоа яхши ўйнади, баҳс қийин бўлди. Ҳатто жуда оғир. Бизда гол уриш учун имконият бўлди, аммо шундан кейин ўйин тизгинини қўлга ололмадик. 1:0да кўпроқ сабрли бўлиш керак. Рақиб 10 киши бўлиб қолганида 2-3та голли вазиятлар яратдик.

Рокега бу гол керак эди. У тинчланади. Унда аввалги ўйинларда бир нечта имкониятлар бўлди, аммо омад етишмади, бугун эса у ҳал қилувчи рол ўйнади. У — яхши йигит, қаттиқ ишлайди. У ҳали жуда ёш ва биз эҳтиёт бўлишимиз керак.

Левандовски билан кўп гаплашдик. Менимча, у жарима майдончасида кўпроқ ўйнаши керак. Бугун у кўпроқ «тўққизлик» ролини бажариши керак эди. У гол уролмади, лекин позиция борасида олдингидан яхшироқ ўйнади. Ҳужумчиларга ишонч бағишлайдиган гол керак. Левандовски муҳим рол ўйнашда давом этади.

Кетиш қарорим айнан жамоанинг реакциясини қўзғатишга қаратилганди. Бизга бирлик керак. Мухлислар ажойиб олқишлашди. Ҳозир яхши пайт, кийиниш хонаси бир оилага айланди. Реакция жуда ижобий.

Ферранга ачинаман, у яхши ҳолатда жароҳат олди. Бунинг учун тиғиз тақвимни айблайман. 28 кун ичида 9та ўйин ўтказдик ва бундан ташқари Саудия Арабистонига бордик. Бунга йўл қўймаслик мумкин эди», — дея Хавининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар