01.02.2024 18:41
1433
Теглар
«Динамо» ҳужумчиси Кожо Жоэл Индонезия клубига ўтиши мумкин

«Динамо» ҳужумчиси Кожо Жоэл фаолиятини Индонезия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Kyrgyz Football хабарига кўра, Қирғизистон миллий жамоаси ҳужумчисига Индонезиянинг «ПСИС Семаранг» клуби қизиқиш билдирмоқда. Ушбу клуб Индонезия чемпионатида 4-ўринда бормоқда.

Ўтган мавсум «Динамо» сафида жамоанинг энг яхши ўйинчисига айланган асли ганалик форвард Қирғизистоннинг Осиё кубогида ягона голига муаллифлик қилиб, Уммон дарвозасига киритган голи (1:1) эвазига Индонезиянинг ўз тарихида илк марта плей-офф босқичига чиқишига сабаб бўлганди.

Шундан сўнг, Кожо Индонезияда қаҳрамонга айланиб, унинг инстаграмдаги саҳифасида 250 минг нафарга яқин индонезияликлар обуначи бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар