01.02.2024 22:37
6287
Теглар
«Cалернитана» Шомуродов бўйича «Рома» билан якуний музокарани ўтказмоқда

Элдор Шомуродов тез орада Италия А Сериясидаги клубини ўзгартириши мумкин.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, «Салернитана» Элдор Шомуродовни мавсум якунига қадар ижарага олиш бўйича «Рома» билан якуний музокарага киришган. «Каляри» ҳужумчини қўйиб юборишга қарши эмас.

Элдорнинг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Ҳужумчи жароҳати сабабли Осиё кубогига бора олмай, Италияда тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Маълумот ўрнида, «Каляри» 22-турдан кейин турнир жадвалида 18 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди, «Салернитана» эса 12 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар