«Брентфорд» Муҳаммадали Ўринбоев ўтишини эълон қилди. У клубнинг ёшлар жамоасида ўйнайди
«Брентфорд» клуби «Пахтакор» футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев ярим йиллик ижара асосида жамоанинг «В» клубида тўп суришини маълум қилди.
Англия клуби мавсум якунида ўзбекистонлик футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. У Нил Макфарлейн қўл остидаги иккинчи жамоада ҳаракат қилади.
«Ҳар бир ёш ўйинчи Премьер-лигада ўйнашни орзу қилади. Мен ҳам ўша орзумга яна бир қадам яқинлашганимдан жуда ҳам хурсандман. Энди бу ерда боримни бериб ишлайман ва ўзбек футболчилари нималарга қодирлигини бутун дунёга кўрсатмоқчиман», - дейди Ўринбоев.
Маълумот учун, 18 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи «Пахтакор» сафида 16 ёшида дебют қилиб, ҳозиргача 17 ўйинда майдонга тушган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар