01.02.2024 21:45
1336
Теглар
«Бавария» Сарагоса трансферини эълон қилди

«Бавария» клуби «Гранада» яримҳимоячиси Брайан Сарагоса трансферини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 22 ёшли испаниялик вингер 2024/25 йилги мавсум стартидан аввал Мюнхен клуби сафига бориб қўшилиши кутилганди. Аммо немис клуби 15 миллион евро трансфер пулига қўшимча 4 миллион евро тўлагач, испан қишдаёқ Германияга кўчиб ўтадиган бўлди. Томонлар 2029 йилгача шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Брайан жорий мавсум Ла Лигада 14 ўйинда 5та гол ва 2та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар