31.01.2024 15:48
15929
Теглар
Шомуродов А Сериядаги клубини ўзгартириши мумкин – Ди Марцио

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Сериясидаги клубини ўзгартириши мумкин.

Инсайдер ва журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, ҳуқуқий жиҳатдан «Рома»га тегишли бўлган ҳужумчини «Салернитана» ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ушбу клуб бош директори Валтер Сабатини ҳозирда ижара асосида «Каляри» шарафини ҳимоя қилаётган Шомуродовни ярим йиллик ижарага олиш бўйича Рим клубига таклиф билан чиққан.

Элдорнинг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Ҳужумчи жароҳати сабабли Осиё кубогига бора олмай, Италияда тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Маълумот ўрнида, «Каляри» 22-турдан кейин турнир жадвалида 18 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди, «Салернитана» эса 12 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар