Учрашувнинг 34-дақиқасида эронликлар форварди Меҳди Торимий ўзи ишлаган пеналтидан гол уриб ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада VAR текширувидан кейин форслар дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпи белгиланди. Вазиятни Омар Ҳарбин голга айлантирди – 1:1.
90+1-дақиқада эронликлар етакчиларидан бири Меҳди Торимий иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилгач, ўйиндаги устунлик Эктор Купер шогирдлари томонига ўтди. Аммо ўйин қўшимча бўлимлар билан 120 дақиқа давом этган бўлса-да, ғолиб номи аниқланмади.
Пеналтилар сериясида эса омад Эронга кулиб боқди. Шу тариқа, Амир Ғалиноий шогирдлари чоракфиналга йўлланма олиб, бу босқичда Японияга қарши ўйнайдиган бўлди.
Осиё кубоги-2023. Нимчоракфинал
Эрон – Сурия – 1:1. Пеналтилар серияси: 5:3
Ҳакам: Ким Жонг Хеок (Ж.Корея)
Голлар: Меҳди Торимий 34 пен. – Омар Ҳарбин 62 пен.
Эрон: 1.Алиризо Бейронванд, 3.Эҳсон Ҳожисафи, 4.Шожаи Халилзода, 6.Саид Иззатуллоҳи, 7.Алиризо Жаҳонбаҳш, 9.Меҳди Торимий, 14.Сомон Қуддус (8.Умид Иброҳимий, 63), 15.Рўзбеҳ Чашмий, 18.Меҳди Ғаеди (21.Муҳаммад Муҳаббий, 63), 20.Сардор Озмун, 23.Рамин Ризоян.
Сурия: 22.Аҳмад Мадания, 2.Айҳам Ҳанз, 3.Муаяд Алажан, 7.Омар Ҳарбин, 12.Омар Рамазон, 13.Таэр Крума, 18.Жалил Элиас, 21.Иброҳим Ҳесар, 24. Рачман, 25.Маҳмуд Аласвад (11.Пабло Саббаг, 58).
Четлатиш: Меҳди Торимий, 90+1 (2-сариқ).