Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган «Навбаҳор» бугун, 31 январ куни Эроннинг «Тракторсози» клубига қарши майдонга тушди.
Ўртоқлик учрашувида Наманган клуби Эрон жамоаси устидан йирик ҳисобда зафар қучди – 3:0.
Шу куни Наманган клуби сафида дарвозабон Александр Лобанов ва ўтган мавсум «Нефтчи» сафида тўп сурган Гиорги Никабадзе майдонга тушди. Грузиялик футболчи ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
Ўртоқлик учрашуви. Туркия
«Навбаҳор» - «Тракторсози» - 3:0
Голлар: Тома Табатадзе, Гиорги Никабадзе, Йован Жокич
«Навбаҳор»: Александр Лобанов, Филип Иванович, Достонбек Абдулҳаев, Алижон Алижонов, Иброҳим Йўлдошев, Азимжон Аҳмедов, Сиёвуш Ҳақназарий, Тома Табатадзе, Йован Жокич, Асадбек Собиржонов, Русланбек Жиянов.
Захирадан майдонга тушганлар: Гиорги Никабадзе, Озодбек Ўктамов.