31.01.2024 20:17
1470
Теглар
«Насаф» Анталия йиғинининг сўнгги кунида иккита учрашув ўтказди

«Насаф» Туркиядаги йиғин доирасида иккита назорат учрашувида майдонга тушди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Эрталабки беллашувда Қарши клуби яна бир Бразилия жамоаси билан беллашди. «Мая» жамоасига қарши кечган беллашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Куннинг иккинчи ярмида эса Рўзиқул Бердиев шогирдлари Сербиянинг «Радник» жамоаси билан беллашди. Ушбу беллашувда ҳисоб очилмаган – 0:0.

Шу тариқа, «Насаф» Анталиядаги уч ҳафталик ўқув-машғулот йиғини доирасида 10та назорат учрашувида майдонга тушди. Клуб эртага, 1 феврал куни Анталия-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтади.

Жамоа 4 февраль куни Қаршидаги қароргоҳида йиғилиб, мавсумга тайёргарликни давом эттиради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар