Холматовдан муваффақиятли дебют, Ҳусанов дисквалификацияга учради. Таиланд мағлуб этилган ўйиндан фотогалерея
Осиё Кубоги 1/8 финалида Ўзбекистон миллий жамоаси тунирнда тўп ўтказмай келаётган Таиландни мағлуб этиб, чоракфиналга йўл олди.
Шамоллаб қолган Отабек Шукуров ўрнига туширилган Диёр Холматов миллий жамоадаги дебютини муваффақиятли ўтказиб, 1-бўлимда Азиз Турғунбоевнинг голига ассистентлик қилди. 2-бўлим бошида рақиб «оқ бўрилар»нинг бўшашидан фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Шундан сўнг яна ҳужумга ўтган Сречко Катанец жамоаси Аббос Файзуллаевнинг голи эвазига ғалабани илиб кетди.
Беллашув сўнгида Абдуқодир Ҳусанов сариқ карточка олди ва Қатарга қарши чоракфинални ўтказиб юборадиган бўлди.
Ўзбекистон турлича бўлимлар ўтказган ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилинг.
Суратлар муаллифи — Ҳасан Юсупов
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар