31.01.2024 11:04
993
Теглар
Феликс бир ойга сафдан чиқди. У «Наполи» билан дастлабки ўйинни ўтказиб юборади

Жоау Феликс жароҳат сабаб бир ойга яқин майдонга туша олмайди.

«Барселона» яримҳимоячиси машғулот вақтида тўпиғидан жароҳат олди.

Diario Sport журналисти Тони Хуанмарти хабарига кўра, 24 ёшли ҳавбек жароҳати туфайли тахминан 4 ҳафтани ўтказиб юборади. Шу тариқа у 21 феврал куни Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Наполи»га қарши дастлабки ўйинда иштирок эта олмайди. 

Португалиялик футболчи Каталония клубида ижарада ўйнамоқда, аслида «Атлетико»га тегишли. 

Феликс бу мавсумда Ла Лиганинг 18та ўйинида 4та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар