30.01.2024 16:30
5878
Теглар
«Ўзбекистон миллий жамоасига ҳам омад тилаймиз». Рустам Ятимов Тожикистоннинг муваффақияти, ўзбек мухлисларининг қўллаб-қувватлаши ва фаолияти ҳақида

Тожикистон миллий жамоаси Қатарда бўлаётган Осиё кубогида сенсация кўрсатиб, чоракфиналга йўлланма олди. Қўшниларимизнинг муваффақиятида катта ҳисса қўшаётганлардан бири дарвозабон Рустам Ятимов бўлди. Россияда туғилиб Тожикистон шарафини ҳимоя қилаётган 25 ёшли дарвозабон Чемпионат.com нашрига интервю берди. У БАА билан ўйиндан кейин ўзбекистонлик мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдирган.

- Чоракфинал йўлланмаси билан барчани табриклайман. Тожик футболи тарихида янги саҳифа очдик. Биз ҳали узоққа бормоқчимиз. Иштаҳа овқат маҳали келади, дейишади. Ғалабаларимиз билан мухлисларни хурсанд этишни истаймиз. Пеналтилар сериясига тайёргарлик кўргандик, аммо кеча футболчиларимизда кўп ноаниқ зарбалар бўлганди, бугун эса барча аниқ фойдаланди. Тожикистон халқига байрамона кайфият бағишлаётганимиздан хурсандмиз.

Ўзбекистон миллий жамоаси? Албатта, уларнинг ўйинларини ҳам кузатиб боряпмиз. Қўшниларимиз бизга қардош халқ, уларга ҳам омад тилаймиз. Ливан ва БААга қарши ўйинларда бизни қўллаб-қувватлаган ўзбекистонлик мухлисларга ҳам раҳмат айтамиз. Бу жуда ёқимли эди. Катта турнирда қўшнилар бир-бирини қўллаб-қувватлаши ажойиб ҳолат. Биз деярли бир халқмиз, ҳар ерда бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Бу ажойиб.

- Қисқача биогрофиянгиз ҳақида гапириб берсангиз…

- Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида туғилганман. Ота-онам ҳалигача шу шаҳарда яшашади. Онам рус, отам эса тожик миллатига мансуб ҳисобланади.

- Футболга бўлаган меҳрингиз қандай уйғонган?

- Ёшлигимда жуда кўп спорт турлари билан шуғулланганман. Сузишга меҳрим бўлакчи эди. 2-синфда мураббий футбол билан шуғулланиш истагимиз ҳақида сўради. Ўшанда мен ва яна бир нечта ўртоқларим футболга боришни бошладик.

- Профессионал фаолиятингизни бошланиши қандай бўлган?

- 17 ёшлигимда «Волга» билан илк профессионал шартномамни тузганман. Аммо ўшанда клуб ФНЛга тушиб бўлганди. Шундай бўлсада биринчи шартномамдан сўнг жуда хурсанд эдим. Бироқ клуб сафида расмий ўйинларда деярли ўйнамадим.

- Тожикистонга келишингиз қандай бўлди?

- Илк бор 2017 йилнинг январ ойида Душанбега келгандим. Янги йилдан олдин «Волга»да мен билан бирга ўйнаган Искандар Жалилов қўнғироқ қилиб, терма жамоа дарвозабон қидираётганлиги ва мени миллий термада ўйнаш истагим борлиги ҳақида сўради. Кейин эса «Истиқлол» билан шартнома имзоладим. Ўша пайтларда жамоасиз юргандим ва паспортимни алмаштиришга розилик бердим. 2-3 та ўртоқлик ўйинида иштирок этдим ва мураббийларга маъқул бўлдим. Лекин ҳужжатларим тезда ҳал бўлмагач Россияга қайтишга мажбур бўлдим.

- Кейин нима бўлди?

- 2018 йилда «Истиқлол»дан алоқага чиқиб, барча ҳужжатлар таёрлигини ва келиб шартнома тузишим мумкинлигини айтишди. Олдинига миллий чемпионатда легионер сифатида рўйхатдан ўтказишди, кейинчалик эса Тожикистон миллий жамоасида дебют қилдим. Бунда Мухсин Муҳаммадиевнинг ҳиссаси катта бўлди.

- Фуқаролигингизни ўзгартиришга тезда рози бўлдингизми?

- Ўша пайтлар «Волга»нинг асосий дарвозабони бўлган Сергей Парейко ҳам Эстонияда ўйнаган. У миллий жамоада ўйнаш ҳар доим ёқимли деб айтарди. Боз устига, Тожикистон ота-бобомнинг киндик қони тўкилган юрт.

- Янги жой, янги муҳитга кўникишингиз қийин бўлмадими?

- Йўқ, жуда тез мостлашиб кетдим. Бу ерда деярли барча русча гаплаша олади. Қолаверса, тожиклар жуда меҳмондўст халқ. Келишим билан «Истиқлол»нинг сербиялик дарвозабони Никола Стошич билан дўстлашиб олдим. У ҳам оиласи билан Душанбега кўчиб келган.

- Тожикистон миллий жамоасининг ҳозирги даражаси қандай?

- Жамоамиз биринчи марта Осиё Кубогида иштирок этаяпти ва натижалар ёмон эмас. Жамоамиз йилдан-йилга ўсаяпти. Бунинг учун федерация барча шароитларни яратиб берган. Кейинги йилги вазифамиз эса – жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Бу тожик халқини жаҳонга танитиш учун яхши имконият.

- Мундиалга чиқиш қийин вазифа эмасми?

- Нимага қийин бўлади? Бунинг учун интилиш ва ишлаш лозим. Агар одам ўзига ишонмаса, яхшиси ўйнамагани маъқул.

- Бир неча бор, Россияга қайтиб, РПЛнинг ҳар қандай жамоасида ўйнашга тайёрлигингизни айтдингиз. Нимага?

- Чунки мен Россияда туғилганман ва Премьер-Лигада ҳавосидан нафас олиб ўсганман. РПЛда ҳам юқори суратда ўйнай олишлигимни исботламоқчиман. Биламан, у ерда қўйилган талаблар жуда юқори, аммо мен рақобатдан қўрқмайман. Клубимга фойда келтириш учун қўлимдан келган барчасини қилишга тайёрман.

- «Ростов»нинг қизиқишлари ҳақида эшитаяпмиз. Нимага трансфер амалга ошмаяпти?

- Бир неча йил олдин ростовликларнинг кўригида иштирок этгандим, аммо ўшанда бармоғимни синдириб олгандим. Иккинчи чақирув ҳақида хабариб йўқ. Яхшиси, буни клубнинг ўзидан сўранглар.

- Россия ва Тожикистон миллий жамоалари ўртасидаги фарқ нимада?

- Тожикистонда биргина фаворит бор – «Истиқлол». Бошқа клубларга ҳурматни сақлаган ҳолда бу гапни айтаяпман. Аммо ҳозир пойтахт клубига рақобатлаша оладиган клуб топилмаяпти. Шунинг учун, «Истиқлол» қаторасига тўққиз йил чемпионликни ҳеч кимга бермай келаяпти. Россияда бўлса ҳар қандай клуб чемпиондан очко олиб кетиши мумкин.

- Карьерангиздаги энг муҳим мақсад қандай?

- Топ-5 клублари ва Чемпионлар Лигасида ўйнаш.

О.Баҳриев таржимаси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар