Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Пахтакор» клуби яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков фаолиятини Наманган клубида давом эттиради.
«Тажрибали ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков «Навбаҳор» билан шартнома имзолади», - дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Ҳамробеков футболчилик фаолияти давомида «Насаф» (Қарши, 2013-2018 йиллар), «Пахтакор» (Тошкент, 2019-2021 йилнинг 2-давраси – 2023 йиллар), «Шабаб Ал-Аҳли» (Дубай, БАА, 2021 йилнинг 1-давраси) жамоаларида ўйнаган.
Одилжон Ҳамробеков ўтган мавсумда «Пахтакор» таркибида барча мусобақаларда жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилган.
Яримҳимоячи 2017 йилдан буён Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси ва айни пайтда Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги-2023 мусобақасида миллий жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Аввалроқ, Наманган клуби Фаррух Сайфиев трансферини эълон қилганди.