30.01.2024 09:22
3785
«МЮ» Рэшфорднинг тунги клубга боргани ва машғулотларни ўтказиб юборгани юзасидан баёнот берди

«Манчестер Юнайтед» Маркус Решфорд билан боғлиқ можарога жавоб қайтарди.

Аввалроқ ҳужумчи чоршанба куни тунги клубга боргани, сўнг бетоблиги сабаб машғулотларни ва Англия Кубоги доирасида «Нюпорт»га қарши ўйинни (4:2) ўтказиб юборгани хабар қилинганди.  

Манкунианликлар бош мураббийи Эрик тен Ҳаг вазият билан шуғулланишини айтган ва уни ички масала деб атаганди.

«Маркус ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Вазият ички интизом масаласи сифатида кўриб чиқилди ва иш ёпилди», — дейилади клуб баёнотида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар