30.01.2024 09:23
2416
Ла Лига президенти: «Мбаппенинг «Реал»га ўтиш эҳтимоли 50 фоиздан юқори»

Ла Лига президенти Килиан Мбаппенинг «Реал»га ўтиш эҳтимолини баҳолади.

«Менимча, бу трансфернинг фоизи жуда юқори. Бу — менинг шахсий фикрим.

У деярли 26 ёшда, «ПСЖ» эса бу ҳақда ўйламаганга ўхшайди. Ҳаммаси «Реал»га, Пересга ва у нимага пул тикишга тайёрлигига боғлиқ. 

«Реал» Беллингҳэм қиёфасида юлдуз топдим деб ўйлаётгандир, Винисиус — яна бир юлдуз.

Агар Килиан «Реал»га ўтишни истаса, бу амалга ошади. Эҳтимоллик 50 фоиздан юқори», — деди Хавер Тебас.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар