30.01.2024 18:29
5169
Фаррух Сайфиев «Навбаҳор» футболчисига айланди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Фаррух Сайфиев «Навбаҳор» клубига ўтди.

Наманган клуби «Пахтакор»ни тарк этган футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Сайфиев 1991 йил 17 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида «Насаф» (2012-2017 йиллар), «Пахтакор» (2018-2023 йиллар) жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумда пойтахтликлар таркибида барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 8 та голга ассистентлик қилган. Фаррух Сайфиев 2014 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. 

Аввалроқ, Сайфиевга «Нефтчи» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар