29.01.2024 12:43
2887
Теглар
Тухел — «МЮ»да тен Ҳаг ўрнини эгаллашга асосий номзодлардан бири

Томас Тухел «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкин.

Тhe Telegraph хабарига кўра, германиялик мутахассис Эрик тен Ҳаг ўрнига вариантларидан бири сифатида кўрилмоқда. У шорт-листга киритилган, деб ёзади Metro. 

Мавсум якунида «МЮ»нинг янги раҳбарлари жамоанинг ҳозирги бош мураббийи келажаги борасида бир қарорга келиши кутилмоқда.

Тухелнинг ўзи, агар «Бавария»дан истеъфога чиқарилса, Англияга қайтишга тайёр. У икки йилга яқин «Челси»да ишлаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар