Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Осиё кубоги-2023 1/8 финали доирасидаги Таиландга қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.
«Австралия билан ўйиндан кейин жамоамизда тикланиш учун етарлича вақт бўлди. Эртанги ўйинга ўйинга тайёрмиз. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқмоқчимиз.
Гуруҳдан чиққач, кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Кеча Тожикистонни кўрдик, қўшниларимизни ғалаба билан табриклаймиз. Бизнинг ҳам эртанги мақсадимиз чоракфиналга чиқиш.
Таиланд? Бу рақибимиз – пас билан ўйнайдиган жамоа экан. Қолганини эртанги ўйинда кўрамиз.
Пеналтилар серияси? Йўқ, бунга тайёргарлик кўрмаяпмиз. Ҳаммасини ўйинда ҳал қилмоқчимиз», - дея Файзуллаевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Маълумот учун, Ўзбекистон – Таиланд учрашуви сешанба куни соат 16:30да бошланади.