29.01.2024 18:52
2800
Теглар
Осиё кубоги-2023. Иордания сўнгги дақиқалардаги камбэк эвазига Ироқни турнирдан чиқариб юборди

Осиё кубоги-2023 нимчоракфинали доирасида Иордания ва Ироқ ўртасидаги учрашув якунига етди.

Ўйинда иорданияликлар ҳисобни очган бўлса-да, Ироқ 68 ва 76-дақиқадаги голлар эвазига камбэк қайд этаётганди. Аммо турнирдаги 6-голини киритган Айман голни провокацион нишонлаганидан кейин майдондан четлатилгач, 10 киши бўлиб қолган ироқликлар мағлубиятга учрашди. Иордания 90+5 ва 90+7-дақиқадаги голлар эвазига Ироқни мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди. Бу босқичда уларни Тожикистон миллий жамоаси кутиб турибди.

Осиё кубоги. 1/8 финал

Ироқ – Иордания 2:3

Голлар: 0:1 – 45 Ал-Наймат, 1:1 – 68 Натик, 2:1 – 76 Ҳуссайн Айман, 2:2 – 90+5 Абу-Араб, 2:3 – 90+7 Ал-Рашдан.

Ироқ – Хассан, Али, Натик (Аднан, 72), Сулака, Яҳё (Доски, 54), Рашид (Али, 63), Баеш, Али Ясим, Al-Ammari, Ҳуссайн Айман, Amyn (Иқбол, 54).

Иордания – Абу-Лайла, Хаддад, Ал-Аджалин, Абу-Араб, Musallam Naseeb, Ал-Марди, Айед (Ратеб, 90), Ал-Рашдан, Ал-Тамари, Олван, Ал-Наймат.

Четлатиш: Ҳуссайн Айман (77).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар