Осиё кубоги нимчоракфинали доирасида Қатар Фаластинни мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди.
«Ал-Байт» стадионидаги баҳсда Фаластин ҳисобни очган бўлса-да, мезбонлар Ал-Ҳайдоснинг голи эвазига танаффусга дуранг натижа билан чиқиб кетишди. 49-дақиқада эса Афиф пенальтидан киритилган гол эвазига жамоасига иродали ғалабани келтирди – 2:1.
Шу тариқа, Қатар Австралия, Тожикистон, Иорданиядан кейин чоракфиналга йўлланма олган 4-жамоага айланди. Мезбонлар кейинги босқичда Ўзбекистон – Таиланд ўйини ғолибига қарши майдонга тушади.
Осиё кубоги-2023. Нимчоракфинал
Қатар – Фаластин 2:1
Голлар: 0:1 – 37 Дабаг, 1:1 – 45 Ал-Ҳайдос, 2:1 – 49, пенальти Афиф.
Қатар – Баршам, Ро-Ро, Лукас Мендес, Хухи (Сальман, 46), Ал-Рави (Ал-Джанхи, 46), Абдулвахаб, Габер (Али, 89), Фатахи, Афиф, Ал-Ҳайдос (Хотам, 59), Али.
Фаластин – Ҳамади, Салех, Терманини, Сальданья, Мхагна, Kharoub (Бассим, 75), Ал-Баттат, Сейям (Batran, 58), Дабаг, Кунбар (Qumbor, 83), Abu Warda.