29.01.2024 10:46
14191
Теглар
Хави кетиш қарори ҳақида гапирганида «Барса»нинг 3 футболчиси йиғлади

«Барселона»нинг баъзи футболчилари Хавининг кетиш ҳақидаги қарорига эмоционал муносабатда бўлишди.

«Вилярреал»дан 3:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мураббий июн ойида «Барса»ни тарк этишини маълум қилганди. 28 январ куни мураббий футболчилар билан суҳбатлашди ва қарорини тушунтирди.

CCМА хабарига кўра, Хавининг нутқи давомида Роберт Левандовски, Гави ва Жоау Канселу йиғлаб юборишган.

Mundo Deportivo таъкидлашича, Жюл Кунде ҳам вазиятга эмоционал муносабатда бўлган, чунки ҳимоячи 2022 йили «Севиля»дан айнан Хавининг қизиқиши сабаб олиб келинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар