29.01.2024 12:44
2267
Хави ЕЧЛни ютса ҳам, «Барса»дан кетиш қароринини ўзгартирмаслигини айтди

Хави Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқса ҳам, «Барселона»дан кетишини айтди.

Ла Лиганинг 22-турида «Вилярреал»дан учралган мағлубиятдан сўнг (3:5) испаниялиу мутахассис мавсум якунида ўз лавозимини тарк этишини маълум қилганди.

«Фикримни ўзгартирмайман. Умид қиламанки, биз Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонамиз, мен оптимистман.

Клубга тегишли эканлигимга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Клубни ўзимдан устун қўйдим. Ўйлайманки, ўйинчиларга менинг қўл остимда ишлаш ёқди, биз ажойиб жамоа туздик.

Энди мен ЕЧЛдан умид қиламан ва қолган 4 ой давомида боримни бераман», — дейди Хави.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар