29.01.2024 14:12
1985
Теглар
Фаулер «Энфилд»даги машҳур трибуна номини Клопп шарафига ўзгартиришни таклиф қилди

Робби Фаулер «Энфилд» трибуналаридан бирини Юрген Клопп шарафига ўзгартиришни таклиф қилди.

«Клопп «Ливерпул»нинг буюк мураббийи сифатида қолади ва мен унинг «Энфилд»даги сўнгги ўйинида стадиондаги энг машҳур трибуна (Тhе Kop) номини The Клопп деб ўзгартиришга чақираман», — деб ёзади мерсисайдликлар собиқ ҳужумчиси Мirror'да. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ германиялик мутахассис мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этишини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар