29.01.2024 14:14
4385
Теглар
«Барселона» «Реал Сосиедад» бош мураббийига қизиқмоқда, Лапортанинг орзуси эса Клопп

«Барселона» мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилган Хави ўрнига янги мураббий қидириш устида иш бошлади.

АS нашри инсайдер Жерар Ромерога таяниб хабар беришича, «кўк-анорранглилар» «Реал Сосиедад»ни бошқараётган Иманол Алгуасилнинг атрофидагилар билан дастлабки музокараларни бошлаган.

Мутахассиснинг шартномаси 2025 йил ёзигача мўлжалланган ва унинг трансфери борасида келишиб олиш осон бўлмайди. Бироқ каталонияликлар мураббийнинг фикрини билишга ҳаракат қилишмоқда. 

Шу билан бирга «Барселона» президенти Жоан Лапорта ёзда «Ливерпул»ни тарк этадиган Юрген Клоппни кўндиришга ҳаракат қилиши мумкин. Немис мутахассиси каталонияликлар раҳбарининг орзусидир.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар