29.01.2024 21:14
1628
Теглар
Артета «Арсенал»дан «Барса»га бормаслигини айтди: «Ўзим керак бўлган жойдаман»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета жамоани тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Испаниялик мураббий мавсум якунида Лондонни тарк этиб, «Барселона»ни бошқариш ниятида экани ҳақидаги хабарларни кескин рад этди.

«Мутлақ ёлғон хабарлар. Билмадим, қаердан шунақа гапларни тўқиб чиқаришади, бунинг барчаси ёлғон ва бундай гаплар мени хафа қилади.

Шунақа хабарларни ўқиб ҳайрон қоламан, журналистлар бу масалада эҳтиёт бўлишса, аниқ маълумотлар ёзишса яхши бўларди.

Мен ўзим керак бўлган жойдаман, деб ҳисоблайман. Бу клубда ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. «Арсенал» билан ҳали биргаликда узоқ йўлни босиб ўтмоқчимиз. Раҳбарият билан ҳам яхши муносабатдаман», - дея Артетанинг сўзларини келтирган BBC.

Аввалроқ, «Барселона» президенти Хави мавсум якунида клубни тарк этгач, унинг ўрнига Артетани таклиф этишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар