29.01.2024 16:42
10689
«Андижон» Рубин Ҳебай Саудия Арабистони клубига трансфер қилинганини эълон қилди

«Андижон» жамоасининг албаниялик тўпурар легионери Рубин Ҳебай клуб билан хайрлашди.

«Ўтган вақт мобайнида албаниялик ҳужумчига қизиқишлар бўлди. Аммо футболчи «Андижон» билан икки йиллик шартнома имзолагани боис унинг яна бир йили амалда эди. Ҳебайга жиддий қизиқиш билдирган клублар орасида Саудия Арабистонининг «Ал-Оруба» жамоаси ҳам бўлиб, мазкур клуб жиддий таклиф билан чиқди. Натижада жамоамиз билан олиб борилган музокаралардан сўнг «Андижон» Ҳебайни «Ал-Оруба» клубига трансфер қилишга розилик билдирди. Албатта, «Андижон» Рубинни сотиш ниятида эмасди. Бироқ Ҳебайнинг хоҳиш ва истагидан келиб чиққан ҳолда мазкур трансфер амалга оширилди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, «Ал Оруба» Саудия Арабистони биринчи дивизионида иштирок этмоқда. Айни пайтда жамоа турнир жадвалида 31 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Рубин бугун, 29 январ куни Саудия Арабистонига жўнаб кетади ва клубида тиббий кўрикдан ўтганидан кейин шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳебай ўтган мавсумда жамоамиздаги дебют йилида 27 ўйинда иштирок этиб, майдонда 2138 дақиқани ўтказди. Рақиблар дарвозасига 14 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди. Бу орқали у Суперлигада эса тўпурарлар орасида иккинчи бўлди. Мавсум якунларига кўра, Ҳебай Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлди ва йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар