28.01.2024 12:52
4002
Ўзбекистон – Таиланд ўйинини малайзиялик ҳакамлар бошқариб боришади

Осиё Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Таиланд баҳсини малайзиялик Муҳаммад Назми бин Насаруддин бошқаради. Унга ҳамюртлари Муҳаммад Заирул ҳамда Ариф Шамил ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф ишлайди. 

Назми Насаруддин бу мавсум жами 8та ўйинда ишлаган, жумладан, ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3та турида ўзбек клублари иштирокидаги баҳсларда ҳакамлик қилган. У 2-турда «Навбаҳор» – «Мумбай Сити» (3:0), 4-турда «Аҳал» – «Пахтакор» (1:1) ҳамда 6-турда «Мумбай Сити» – «Навбаҳор» (1:2) беллашувларини бошқарган. 

Осиё Кубоги-2023 | 1/8 финал
30.01.2024 | 16:30 (Тошкент вақти) 

ЎЗБEКИСТОН – ТАИЛАНД «Ал-Жануб» стадиони, Ал-Вукаир шаҳри
Бош ҳакам: Муҳаммад Назми бин Насаруддин (Малайзия)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Заирул, Ариф Шамил (иккаласи Малайзия)
Захира ҳаками: Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф (Уммон)
ВАР: Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА)
АВАР: Холид Солиҳ Ат Тураис (Саудия Арабистони)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар