28.01.2024 14:37
4159
Теглар
Ракитич Саудия клубига ўтмоқда

Иван Ракитич фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради, деб ёзади ABC. 

Хорватиялик 35 ёшли яримҳимоячи «Севиля» билан ёзгача мўлжалланган шартномасини бекор қилишга келишиб олди.

Ракитич Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турган «Аш Шабоб»га ўтишга яқин турибди.

Иван бу мавсумда Ла Лиганинг 18та ўйинида 2та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар