Коман март охиригача сафдан чиқди
Кингсли Коман март ойи охиригача майдонга қайтмайди.
«Бавария» вингери «Аугсбург»га (3:2) қарши ўйиннинг биринчи бўлимида тиззасидан жароҳат олиб, стадионни таёқчада тарк этганди.
Bild нашрининг хабар беришича, франциялик футболчининг тиззасидаги ички ён боғлами йиртилгани аниқланган.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг аниқлик киритишича, бундай жароҳатдан тикланиш 2-3 ой давом этади.
Бу мавсумда Коман Бундеслигада 15 ўйинда 3та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар