28.01.2024 14:38
1692
Теглар
Канселу «Вилярреал» билан баҳсдан сўнг: «Фаолиятимдаги энг ёмон 45 дақиқалик. Бугунги ўйиним — фожиа»

Жоау Канселу фаолиятидаги энг ёмон ўйинлардан бирини ўтказганини айтди.

«Бугунги ўйиним — фожиа. Чоршанба куни яхши формада бўлишим учун эртага машғулотларда бор кучимни сарфлайман.

Бизда ажойиб жамоа бор. Мураббийни айблаб бўлмайди. У ҳаммасини яхши бажарди, лекин мен кутилганидек ўйнай олмадим. Чемпионликни қўлга киритиш учун ҳали ҳам математик имкониятлар мавжуд, аммо буни амалга ошириш жуда қийин бўлади», — деди ҳимоячи «Барселона»нинг «Вилярреал»дан учралган мағлубиятидан сўнг (3:5).

«Биз энг қийин ишни уддаладик – мағлубиятни ғалабага айлантирдик. Аммо шундан кейин яна 3та тўп ўтказиб юбордик. Фақат ўзимизни айблашимиз керак. Бу фаолиятимдаги энг ёмон 45 дақиқалик бўлди», — дея қўшимча қилди «Манчестер Сити»дан ижарага олинган португалиялик футболчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар