28.01.2024 11:31
5642
Хави: «Барса» учун муаммо эмас, ечим бўлишни хоҳлайман. Бу клубнинг ўз Фергюсони бўлмайди»

Хави мавсум охирида «Барселона» бош мураббийлигидан кетиш қарорини тушунтирди.

«Ҳамма учун энг яхшисини қиляпман, деб ўйлайман. Мен президент, Деку, футболчилар ҳақида ўйладим... Улар динамикани, йўналишни ўзгартиришга лойиқ. Мана шундай.

Мен «Барса» учун муаммо бўлишни эмас, балки ечим бўлишни хоҳлайман. бу ерда июнгача бўлишим мумкин. 

Менда куч бор ва ўйлайманки, биз Ла Лигада 10 очко ортда қолганимизга қарамай, ғолиблик учун кураша оламиз. Кетаётганимни билиб, энди мени «ўлдирмайсиз».

Тўғри иш қилаётганимни ҳис қиляпман. Бу — соғлом фикр. Динамика ҳозир жуда ёмон ва мен изоҳ топа олмаяпман.

Клуб ҳаммасидан юқори туради. Мен «Барса»ни яхши кўраман, бу ҳақда президентга айтдим.

«Барса»да ишлаш давомида олган ҳисларим ёқимсиз, ҳурматсизлик ҳис қилдим. Бу руҳий ҳолатингизни даҳшатли даражада бузади,  давом этишдан маъно йўқ дейсиз ва яқинларим бу ҳақда билишади. Бу ҳолат клубдаги барча мураббийларда содир бўлган. «Барселона» ўзининг Фергюсонига эга бўла олмайди», — дея Хавининг сўзларини келтиради Diario Sport.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар