28.01.2024 11:30
1650
«Байер» жароҳатланган Бонифасе ўрнига «Бетис» ҳужумчисини ижарага олди

«Байер» «Бетис» ҳужумчиси Борха Иглесиасни ўз сафига қўшиб олди. 

Клуб 31 ёшли футболчини апрел ойига қадар сафдан чиққан Виктор Бонифасенинг жароҳати туфайли ижарага олганини маълум қилди. Шартнома мавсум охиригача амал қилади.

Испаниялик футболчи янги жамоасида 9-рақамни олди. 

Иглесиас бу мавсумда Ла Лигада 11та баҳсда майдонга тушиб, бирорта гол уролмади. Ўтган чемпионатда эса унинг ҳисобида 15та гол бор эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар