«Атлетико» белгиялик иқтидорни сотиб олди
Артур Вермерен «Атлетико»га ўтди.
Белгиялик яримҳимоячи билан шартнома 6,5 йилга мўлжалланган.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «Антверпен» 18 млн евро олади, яна 5 млн евро эса бонус сифатида тақдим этилади.
Шунингдек, Белгия клуби ўйинчинининг кейинги трансферидан 10 фоиз улуш олиши мумкин.
Бу мавсумда 18 ёшли Вермерен Белгия чемпионатида 21та ўйин ўтказиб, 1та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар